USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эртадан метан заправкалар фаолиятига яна чеклов киритилади

1 481 марта

Эртадан метан заправкалар фаолиятига яна чеклов киритилади

Эртага, 8 январдан бошлаб метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди
Магистрал газ қувурларида босим пасайиши кузатилаётганлиги сабабли бир қатор зарур чоралар кўрилмоқда. 

Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ барқарор таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда. 


Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. 
Бунинг асосий сабаби — газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади. 

Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда метан заправкаларнинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
 
Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилинган. 


Изоҳ қолдириш

    • Sattor 7 Yanvar 2026 23:36
      Islom Karimov davrida shundin gapla yuq adi
    • Муса 6 Mart 2026 14:20
      качон узбек халки хам йахши йашар екан а качонгача бунака давом етади

Мавзуга алоқадор: