USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Ўзбекнефтгаз”нинг янги раиси 4 та нефть базаси раҳбарларини ишдан олди

461 марта

“Ўзбекнефтгаз”нинг янги раиси 4 та нефть базаси раҳбарларини ишдан олди

Манба: “O‘zbekneftgaz” AJ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган Абдуғани Сангинов Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефть базалари раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод этди.

Компания матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг маълум қилишича, 8 январь куни Абдуғани Сангинов нефть базалар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда нефть базалар фаолиятини соғломлаштириш, молиявий-интизомий ҳолатни яхшилаш, солиқ юкини оптималлаштириш, ишчи-хизматчилар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда ўртача иш ҳақини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда аҳолига ҳалоллик, поклик ва очиқлик тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш орқали сифатли нефть маҳсулотларини етказиб бериш устувор масалалар бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖ
Юқоридаги тўртта нефть базалари раҳбарлари олиб борилган ўрганиш натижасига кўра йил давомида йўл қўйган жиддий камчиликлари учунлавозимларидан олингани билдирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ сайтидаги маълумотларга кўра, мазкур нефть базаларини қуйидагилар бошқариб келган:

  • Термиз нефть базаси — Ғайрат Норқобилов;
  • Жиззах нефть базаси — Муҳаммадали Умаров;
  • Мароқанд нефть базаси — Анвар Икрамов; 
  • Кучлик нефть базаси — Элёр Худайшукуров. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: