USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрантларни мақсадли ишга жалб қилиш бўйича тажриба ўтказилади

203 марта

Россияда мигрантларни мақсадли ишга жалб қилиш бўйича тажриба ўтказилади

Россия ҳукумати хорижий ишчи кучини мамлакатга тизимли равишда жалб қилиш мақсадида янги тажриба ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарорига таяниб, ТАСС хабар берди.

Ҳужжатга кўра, мазкур лойиҳа Москва шаҳри ва Москва вилоятидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида амалга оширилади. Янги тажрибанинг моҳияти хорижлик фуқароларни Россияга келишидан аввал, яъни ўз ватанидаёқ танлаб олиш ва ишга тайёрлаш инфратузилмасини яратишдан иборат. Ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этишга Россия Ички ишлар ва Меҳнат вазирлиги, шунингдек, бошқа тегишли федерал ижроия органлари масъул этиб тайинланди.

Лойиҳа доирасида бир қатор муҳим босқичлар белгилаб олинди. Хусусан:
  • 2026 йил 15 майгача тажрибани ўтказиш учун зарур бўлган федерал қонун лойиҳалари тайёрланиши ва ҳукуматга тақдим этилиши шарт.
  • 2026 йил 1 декабргача Россия ИИВ мақсадли ишга қабул қилишни таъминловчи махсус ахборот тизимини ишга тушириши лозим.
  • 2026 йил 1 декабргача: ИИВ ва Рақамли ривожланиш вазирлиги мигрантлар учун тажрибада иштирок этишни осонлаштирувчи мобил иловани ишлаб чиқиши керак.

Иш берувчилар билан ишлаш
Шунингдек, Роструд (Меҳнат ва бандлик федерал хизмати) ва минтақавий ҳокимият органларига 2026 йил 10 декабргача (кейинчалик ҳар йили) мигрантларни ишга ёллайдиган тадбиркорлар учун маслаҳат тадбирларини ўтказиш мажбурияти юклатилди. Бунда асосий эътибор меҳнат қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилишига қаратилади.

Эксперимент якунлангандан сўнг, Россия ИИВ ва Меҳнат вазирлиги манфаатдор федерал ижро этувчи органлар билан биргаликда 2030 йил 30 октябргача унинг натижаларини Россия қонунчилигига жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаши керак бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: