USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қуёшдаги Х синф чақнаш ортидан Ерга “қизил” даражадаги магнит бўрони яқинлашмоқда

236 марта
Қуёшдаги Х синф чақнаш ортидан Ерга “қизил” даражадаги магнит бўрони яқинлашмоқда

Кеча Қуёшда кузатилган кучли Х синфдаги чақнаш натижасида катта ҳажмдаги плазма космосга отилиб чиқди. Мутахассислар маълум қилишича, ушбу плазма жуда юқори тезликда ҳаракатланмоқда ва эртага, куннинг иккинчи ярмида, Қуёш шамоллари орқали Ернинг магнитосферасига урилиши кутилмоқда.

Агар прогнозлар тасдиқланса, Ерда “қизил” — юқори хавф даражасидаги магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундай магнит бўронлари одатда алоқа тизимлари, сунъий йўлдошлар фаолияти ва навигация ускуналари ишида қисқа муддатли узилишларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.


Шунингдек, тиббиёт мутахассислари магнит бўронлари айрим одамларда — айниқса юрак-қон томир касалликларига мойил шахсларда — бош оғриғи, қон босими ўзгариши, ҳолсизлик ва уйқусизлик каби аломатларни кучайтириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Мутахассислар аҳолини ортиқча хавотирга берилмасликка, бироқ эҳтиёт чораларига амал қилишга чақиради: дам олиш режимига риоя этиш, кўпроқ сув ичиш ва имкони борича асабий зўриқишлардан сақланиш тавсия этилади.

Қуёш фаоллигига оид вазият ривожи бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: