USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

1 февралдан янги давлат автомобил рақамлари жорий этилади — ҳукумат қарори

1 725 марта
1 февралдан янги давлат автомобил рақамлари жорий этилади — ҳукумат қарори

Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида рақамлаштириш жараёнлари кенгайтирилади. Қатор янги тартиблар жорий этилиб, айрим талаблар бекор қилинади.
Фото: Kun.uz 
“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди (11-сон, 20.01.2026 й.).
Қарорга мувофиқ, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимидаги Ma'muriy amaliyot модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
2026 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги янгиликлар жорий этилади:
  • умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, кон, шахта ва карерларда қўлланадиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, “антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли давлат рақам белгилари жорий этилади;
  • ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади, бундай транспортлар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Шу билан бирга, автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.

Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида қатор ҳужжатлар ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади. Жумладан:
  • автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
  • “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
  • давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган транспортларга оид электрон ҳисоб-маълумотлар;
  • автомототранспорт мулкдори ҳақидаги маълумотлар.
Қарор йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида шаффофликни ошириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

    • Хожиназар. 22 Yanvar 2026 18:46
      50 йилдан ортик булган енгиил машинани бошкариш нимага такикланиши керак. Шахсий мулк дахлсизлиги каерда колди.

Мавзуга алоқадор: