USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади — Низом тасдиқланди

75 марта

Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади — Низом тасдиқланди


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификатлаш низоми тасдиқланди.
Бунда 2026 йил 1 мартдан бошлаб, CEFR мезонларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билишнинг А1, А2 ва B1 даражалари бўйича, 2027 йил 1 мартдан бошлаб эса B2, C1 ва C2 даражалари бўйича малака сертификатини бериш учун имтиҳонлар жорий этилади.

Камида B1 даражадаги малака сертификатига эга хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан озод этилади.

Имтиҳонларни ташкил этиш ва сертификатлаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Илмий-ўқув амалий маркази томонидан амалга оширилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда энди университетга киришда B1 даражали сертификат ҳам имтиёз берилиши хабар қилинганди. Бунинг учун абитуриент топшираётган йўналишда чет тили биринчи фан бўлиши лозим. Бунда миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ҳисобга олинади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: