USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

250 марта

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, давлатчилик асосларининг барпо этилишида Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс экани чуқур ҳурмат ва эътироф билан ёдга олинади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан биринчи президент хотираси абадийлаштирилиб, Самарқандда унинг мақбараси барпо этилган. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь санасини нишонлаш анъанага айланган.

Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи президентнинг мамлакат манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: