USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бизга ўз вазифасини бажаролмайдиган текинхўр ташкилот нега керак?

824 марта
Бизга ўз вазифасини бажаролмайдиган текинхўр ташкилот нега керак?

Кеча, 3 февраль куни интернетда 15 млн фуқаронинг шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақида хабарлар чиқди. Кўпчилик бошида бунинг фейк хабар эканига ишонган эди, аммо афсуски, бизнинг Киберхавфсизлик марказимиз бунинг ҳақиқат эканлигини билдирди. Ташкилотнинг ўзи ҳам бу ҳақда ҳамма маълумот тарқалиб, бу ҳақда бутун дунё хабар топганидан кейин билганига шубҳа йўқ. 

Маълум бўлишича, ҳукуматнинг асосий OAuth аутентификация сервери бузиб кирилган. Ундан шу пайтгача фойдаланган бир қатор давлат ва нодавлат тизимлари зарарланган. Улар орасида ИИВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ҳам бор.

Тарқалган маълумотлар орасида фуқароларнинг исм-фамилияси, яшаш манзили, телефон рақами, паспорт ва молиявий маълумотлари борлиги айтилмоқда. Баъзи ҳаволаларда фотосурат ва тиббий маълумотлар ҳам очиқ кўрсатилган. 

Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ўз тизимлари хавфсизлиги бузилмаганини билдирган, Рақамли технологиялар вазирлиги эса ҳеч қандай расмий муносабат бермаган. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эски маълумотлар базасига киберҳужум уюштирилганини айтган, базаси иккита экан. 

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор штаб тузилгани, ҳали-ҳамон мутахассислар фуқароларга тегишли амалдаги ёки эски маълумотлар тарқалганини аниқлаш билан овора. 

Мутахассислар ҳодисанинг реал кўлами ҳозирча аниқ эмаслигини қайд этиб, эҳтиёт чораси сифатида фуқароларга давлат тизимларидаги паролларни алмаштиришни тавсия қилган, яъни ҳатто ўзлари ҳам нима бўлганини аниқ билишмайди. Қойил, бизда Киберхавфсизлик бўйича ташкилот бўлса-ю, унинг қиладиган асосий иши фуқароларимизни айнан киберҳужумлардан ҳимоя қилиш бўлса-ю, аммо бир марта шундай ҳолат юз берганда нима, қандай, қанча, қайси маълумот, ўзи ҳам аниқ билмаса, фуқаролардан паролларни алмаштиришни сўраб ўтирса, ўта кулгили ва аламли эмасми?

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: