USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда янги қуриладиган кўп квартирали уйларда видеокузатув ва домофон ўрнатиш мажбурий бўлади

146 марта

Ўзбекистонда янги қуриладиган кўп квартирали уйларда видеокузатув ва домофон ўрнатиш мажбурий бўлади

Манба: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova
Ўзбекистонда 2026 йил 1 майдан бошлаб янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг лойиҳаларида ҳар бир подъезд, лифт ва туташ ҳудудларга кузатув камералари, кириш эшикларига эса домофон комплекслари ўрнатилиши шарт этиб белгиланди.

Президент томонидан имзоланган қарорда ушбу қурилмалар лойиҳа ҳужжатларига киритилмаган тақдирда, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тақиқланиши қайд этилган. Шунингдек, ўрнатилган камералар ва домофон тизимлари уй-жойнинг умумий мол-мулки ҳисобланади ҳамда белгиланган тартибда бошқарувчига топширилади. Тегишли маълумотлар “Менинг уйим” ахборот тизимининг “Тураржой” бўлимига киритилади.

Бундан ташқари, қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилишда мазкур талаблар мажбурий ҳисобланади. Агар бошқарувчига топширилиши лозим бўлган умумий мол-мулк объектлари ўрнатилмаган бўлса, уй фойдаланишга қабул қилинмайди. Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги марказий электр тақсимловчи қурилмалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан эксплуатация қилинади.

Қарорга кўра, марказлашган оқова сув тармоқларига уланмаган уйларнинг оқова сувларини олиб чиқиш хизмати “Ўзсувтаъминот” АЖ тизим корхоналари томонидан шартнома асосида ёки хизмат нархини ичимлик суви тарифига қўшган ҳолда амалга оширилади.

2026-йилда бошланадиган “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишида эса кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган алоҳида биноларни қуриш мажбурий бўлади ва бу объектлар инвестиция дастурлари доирасида барпо этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: