USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланди?

154 марта
Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланди?

Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибини бузганлиги учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Ушбу ўзгаришлар йўловчи ва юк ташиш соҳасида хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

Қонунга кўра, энди халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими бузилса, БҲМнинг 7 баравари миқдорида — 2 миллион 884 минг сўм жарима солинади.

Шунингдек, ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ бўлганида ёки 400 км ва ундан ортиқ масофага йўловчи ҳамда юк ташилганда меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилиши Транспорт назорати инспекцияси томонидан назорат қилиб борилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 145, 146-1 ва 176-4-моддаларига ҳам аниқлик киритилди. Жумладан, йўловчиларни чиптасиз ташиш, ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги учун жарималарнинг аниқ миқдори белгиланди.

Бундан ташқари, кодекс 113-1-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида ва талабларни бузган мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима солинади.

Мутасаддилар таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар транспорт соҳасида интизомни мустаҳкамлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: