USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликлар Ғазога қарши жанг қилган

671 марта
Ўзбекистонликлар Ғазога қарши жанг қилган

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги урушида 50 мингдан ортиқ хорижий фуқаро қатнашган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда. Булардан 264 нафари икки фуқароликка эга Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ғазога қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашганларнинг кўпчилиги АҚШ ёки Европа давлатлари паспортига эга. 
Бутун дунёдаги ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Ғазодаги воқеалар билан боғлиқ эҳтимолий ҳарбий жиноятларда иштирок этган хорижий фуқароларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш масаласини кўтариб, бу борадаги ҳаракатларни бошлаб юборган.

Маълум бўлишича, ҳозирда Исроил армиясида камида 12 135 нафар АҚШ фуқароси хизмат қилмоқда, бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан ташқари, 1 207 нафар аскар АҚШ ва Исроил фуқаролигидан ташқари яна бошқа давлат паспортига ҳам эга.

Шунингдек, Франциядан 6 127 нафар, Россиядан 5 067 нафар, Германиядан 3901 нафар фуқаро, 3 210 нафар украиналик, 1 686 нафар британиялик ва 1675 нафар руминиялик Исроил армияси сафида хизмат қилаётгани айтилган.

Ўзбекистон фуқаролари эса, Исроил армияси сафида фаолият юритиш бўйича 126 давлат ичида 27-ўринни эгаллаб, армия таркибида ўзбекистонликлар 264 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур шахслар Исроил фуқаролигига ҳам эга бўлиб, улар орасида кўп фуқароликка эга бўлган фуқаролар ҳам бор.

Марказий Осиё давлатлари бўйича Қозоғистондан 192 нафар, Қирғизистондан 55 нафар, Туркманистондан 33 нафар, Тожикистон — 8 нафар фуқаролар Ғазога қарши жанг қилишган.

Айтиш мумкинки, Исроил армияси тахминан 169 минг фаол ҳарбий ва 465 минг захирадаги аскардан иборат бўлиб, уларнинг қарийб саккиз фоизи икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга. 2023 йил 7 октябрда бошланган мазкур уруш оқибатида Ғазода камида 72 061 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқароларига чет давлатларининг ҳарбий хизматига ёлланиш тақиқланган.
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади. Урушга одамларни ёллаш, уларни ўқитиш ва улардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга олиб келади.

Жиноят кодексининг 154-1-моддасига асосан, чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланган Ўзбекистон фуқаролари 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: