USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев сумалак сайлида иштирок этди

202 марта

Шавкат Мирзиёев сумалак сайлида иштирок этди

Бугун, 26 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига ташриф буюриб, сумалак сайлида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мамлакатда аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, замонавий ва шинам тураржойлар барпо этиш ишлари изчил кенгаймоқда. Президентнинг 2021 йил 12 октябрдаги фармонига мувофиқ “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилаётган шундай лойиҳалардан бири Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида қад ростламоқда.
Чўл ҳудудини ўзлаштириш ҳисобига бунёд этилаётган массивнинг 50 гектарида 116 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Ҳозиргача поликлиника, 180 ўринли боғча, 330 ўринли мактаб ва маҳалла биноси фойдаланишга топширилиб, 68 та уйдаги 1,5 мингта хонадонга аҳоли кўчиб кирган.

Шунингдек, ахборот технологиялари ва инглиз тили ўқув маркази иш бошлаган, 7 та микромарказ ҳамда 5 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилган. Ичимлик суви, иссиқлик тармоқлари, 3 километрга яқин газ қувури тортилиб, 250 кивоттли трансформатор ўрнатилган. 4,5 гектар ерга манзарали ва мевали дарахтлар, дашт ҳудудидаги 300 гектар майдонга эса саксовул ўсимликлари экилган.
Келгусида бу ерда яна 50 га яқин уй қурилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилда яна 14 та (280 хонадонли) кўп қаватли уй-жой, янги йўллар, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда истироҳат боғи қурилиши режалаштирилган.

Ташриф чоғида Президент массив ҳудудида фаолият юритаётган “Янги ёшлар” бошқарув сервис компанияси иши билан танишган. Компания тумандаги 161 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади, шундан 54 таси мазкур массивда жойлашган. Ҳудуддаги кўп қаватли уйлар томига 5-15 киловаттли қуёш панеллари ўрнатилган.
Инклюзив таълим ҳар бир боланинг, жисмоний ёки ақлий ҳолатидан қатъи назар, мактабга бориши ва сифатли таълим олишини таъминлашни назарда тутади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: