USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi фармойишига асосан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

417 марта
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
 фармойишига асосан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистонда 13–14 март кунлари кенг кўламли умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақда O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiнинг 2026 йил 28 февралдаги 72-Ф сонли фармойишида маълум қилинган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ҳашарлар “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладaн бошланади!” шиори остида ташкил этилади. Тадбирлар “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили давлат дастури доирасида ўтказилади.

Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида маҳаллалар, хиёбонлар, аҳоли турар жойлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва болалар майдончаларини ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, ҳудудларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам режалаштирилган.

Айниқса, муборак Рамазон ойи арафасида эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, хайрия тадбирларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур ҳашарларда давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролар йиғинлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этиши кутилмоқда.

Юртимиз ободлиги ва маҳаллалар равнақи йўлида ўтказиладиган ушбу умумхалқ ҳашари аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: