USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайиб, электр токи ва бензин ишлаб чиқариш кўпайди

295 марта

Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайиб, электр токи ва бензин ишлаб чиқариш кўпайди

Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида газ ва нефть қазиб олиш қисқарди. Қолган аксар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ўсиш кузатилди. Бу ҳақдаги рақамлар Статистика қўмитаси эълон қилган навбатдаги ҳисоботда келтирилган

Ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўзгаришлар 
Январда мамлакатда 3,7 млрд м³ табиий газ қазиб олинди. Бу бир йил олдингига қараганда 300 млн м³ га (7,5 фоиз) кам. 
Газдан фарқли равишда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмида ўсиш кузатилган. Жорий йилнинг илк ойида мамлакатда 8,2 млрд кВт соат электр токи генерация қилинган (2025 йил январида 7,6 млрд кВт соат). Ой давомида нефть қазиб олиш ҳажми минг тоннага камайиб (1,8 фоиз), жами 54,1 тоннани ташкил этган.

Фото: Статистика қўмитаси
Январда 110,6 минг тонна бензин (+11,6 тонна), 81 минг тонна дизель (+47,8 тонна), 400 минг тонна кўмир (ўсиш кузатилмаган) ишлаб чиқарилган. Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 6 486 тага кўпайиб, 22 099 донага етган.
Фото: Статистика қўмитаси
Газ қазиб олиш тенденциялари
Ўзбекистонда 2026 йилда 40,2 млрд м³ табиий газ қазиб олиш режалаштирилган. Бу 2025 йилдагидан (41,7 млрд м³) 1,5 млрд м³ га кам. Келаси йиллардаги ҳажмлар ошиб, қуйидагича шаклланиши кутилмоқда:
  • 2027 йилда — 42,9 млрд м³;
  • 2028 йилда — 44,5 млрд м³;
  • 2029 йилда — 45,5 млрд м³;
  • 2030 йилда — 48,5 млрд м³.
Аввалги мақсадларда газ қазиб олиш ҳажмини 2030 йилгача 62 млрд м³ га етказиш белгиланганди. Ўтган икки йилда режадаги ҳажм қарийб 13,5 млрд м³ га камайтирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: