USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда йўл ва сув инфратузилмасини яхшилаш учун 1,6 млрд доллар ажратилади

263 марта

Хоразмда йўл ва сув инфратузилмасини яхшилаш учун 1,6 млрд доллар ажратилади

Манба: Prezident matbuot xizmati
Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларини замонавий қиёфага келтириш, йўл ва сув инфратузилмасини тубдан яхшилаш учун 1 миллиард 600 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда 3 март куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва келгуси устувор вазифалар кўриб чиқилди. Қайд этилишича, сўнгги йилларда саноат ҳажми 2016 йилдаги 2,8 триллион сўмдан 34,3 триллион сўмга етган, ялпи ҳудудий маҳсулот 63 триллион сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг ўзида вилоятга 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилинган.


Шу билан бирга, мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани таъкидланди. Хусусан, бой тарихий ва маданий меросга эга ҳудудда сайёҳларнинг ўртача қолиш муддати 1–2 кун билан чекланмоқда. Хива шаҳри, Боғот ва Хива туманларида туризм маҳаллаларини ривожлантириш, 59 та маҳалладаги 14 та гавжум кўча бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш, Сулаймон қалъа мажмуасини комплекс ривожлантириш ҳамда Урганч шаҳри орқали ўтувчи Шовот канали бўйида туризм ва сервис объектлари ташкил этиш вазифалари белгиланди.

Вилоятда 1 миллиондан ортиқ ёшлар истиқомат қилади ва ҳар йили 35 минг нафар ёш меҳнат бозорига кириб келади. Уларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида қайд этилди. Қишлоқ жойларда қўшимча даромад манбаларини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Гурлан, Тупроққалъа, Янгибозор ва Қўшкўпир туманларида чорвачиликни ривожлантириш, Урганч, Хонқа, Қўшкўпир ва Шовотда қурилиш материаллари, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва мебелчилик йўналишларини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор туманларда саноат ва хизматлар микромарказлари ташкил этиш орқали камида 10 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш имконияти борлиги билдирилди.

Инвестиция ва экспортни ошириш ҳам асосий вазифа сифатида белгиланди. Питнак шаҳридаги автомобиль заводи қувватини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини 62 фоизга етказиш орқали машинасозлик кластерини шакллантириш, Ҳазораспда кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат, Шовотда мебелчилик ва текстиль йўналишларида янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: