USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси АҚШда жинсий зўравонликка учради

859 марта

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси АҚШда жинсий зўравонликка учради

FLEX (Future Leaders Exchange Program) дастури бўйича АҚШга борган ўзбекистонлик қиз жинсий зўравонликка учради. Бу ҳақда “Nemolchi” лойиҳаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонлик Меҳрибон исмли қиз 2025 йилда FLEX дастури бўйича Ўзбекистондан танланган 60 нафар финалчидан бири бўлган. Бу – АҚШ ҳукумати томонидан тўлиқ молиялаштириладиган маданий алмашинув дастури бўлиб, у юқори синф ўқувчиларига бир ўқув йили давомида Америка мактабида бепул ўқиш ва қабул қилувчи (host) оилада яшаш имконини беради.

Қизни Индиана штатидаги кичик шаҳарчада яшовчи, фарзандсиз мусиқа ўқитувчилари оиласи қабул қилган. Меҳрибоннинг ота-онаси ушбу оила билан видеомулоқот орқали танишган, эр-хотин илгари ҳам хорижлик болаларни қабул қилганини айтиб, ота-онада ишонч уйғотган.

Аммо афсуски, орадан бир ой ўтиб, қабул қилувчи (ҳост) оиладаги эркак қизга жинсий тегажоғлик қила бошлаган ва унга “тажриба орттиришни” таклиф қилган. Бу ҳақда қизнинг отаси – Азизбек Болтаев ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
“Қизим бўлган воқеани FLEX дастури координаторига айтди. Аммо дастур қизимни ҳимоя қилиш ўрнига уни бутунлай изоляция қилди. Қизимни дарҳол бошқа оилага кўчириб юборишди ва бу биз билан келишилмади. Бу хабарни менга кейинги куни (9 соатлик вақт фарқини ҳисобга олган ҳолда) Тошкентдаги FLEX офиси маълум қилди. Лекин қизим айнан қаерда ва ким билан эканини айтишмади”, дейди у.
Отанинг айтишича, қизи билан боғланишга уринганда унинг телефони ўчирилган бўлган, мессенжерларда юборилган хабарлар жавобсиз қолган. Кейинчалик маълум бўлишича, координатори қиздан “хавфсизлик чораси” сифатида телефонини ўчириб қўйишни сўраган. АҚШдаги маҳаллий координатор ҳам, вақтинча қабул қилувчи оила ҳам қизнинг отаси билан алоқага чиқмаган. Қизга эса: “Биз сизнинг ота-онангизга ҳеч қандай маълумот беришга мажбур эмасмиз”, деб айтган.
Азизбек Болтаев Мичиган университетида дарс берадиган дўстидан қизини бориб кўришни сўраган. Бироқ дастур вакиллари “ташриф учун рухсат йўқ” деган сабаб билан бунга йўл қўймаган. Фақат отанинг қатъий талаблари ортидан учрашув ташкил этилган. Эркак қизи жисмонан соғлом эканини, бироқ руҳий босим остида қолаётганини айтган.
Қизнинг отаси FLEX дастури раҳбариятига – Вашингтонга мактуб йўллаб, қизини бундай оилага жойлаштирганлик учун ким жавоб беришини, қандай чоралар кўрилишини ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун нима қилинишини сўраган. Унга: “Афсусдамиз, биз ваколатларимиз доирасида ҳаракат қилдик, дастур одатдагидек давом этади”, деган жавоб берилган.
“Бундай бефарқликдан сўнг мен қизимни зудлик билан Ўзбекистонга қайтарилишини талаб қилдим. Меҳрибон уйга қайтгач, АҚШ Давлат департаменти унга 10 ойлик дастурни атиги 1,5 ойда тугатган бўлса-да, “Alumni” (бирутирувчи) мақомини беришди. Лекин бу оғзимизни ёпиш учун берилган арзон тасалли эди, холос”, дейди Азизбек Болтаев.
Жабрланган қизнинг оиласи Болалар омбудсмани идораси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилган. Болалар омбудсмани идораси: “Хат Ташқи ишлар вазирлигига юборилди”, деб жавоб берган. Вазирлик масъуллари эса Адлия вазирлиги вакиллари билан боғланиб, Тошкентдаги FLEX дастури директорини вазият юзасидан тушунтириш бериш учун таклиф қилган. Бироқ у саволларга жавоб бермасдан учрашувни тарк этиб: “Саволларни ёзма шаклда юборинг, биз ҳам ёзма тарзда жавоб берамиз”, деган.
Азизбек Болтаевнинг айтишича, унга келган хабарларга кўра, Меҳрибон билан боғлиқ воқеа ягона ҳолат эмас. У шундай вазиятга дуч келганлар бўлса, ўзи билан боғланишни сўрамоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Абдуллох 6 Mart 2026 18:37
      Киз болани бир узини четга юбориб яна умуман нотаниш оилага ишониш учун канака булиш керак а

Мавзуга алоқадор: