USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда кибержиноят ва молиявий пирамидалар учун жазо кучайтирилади

34 марта

Ўзбекистонда кибержиноят ва молиявий пирамидалар учун жазо кучайтирилади

Бугун, 12 март куни Президент Шавкат Мирзиёев кибержиноятлар ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда интернет тармоғида ахборот тарқатиш ва маълумот излаш имкониятлари кенгаймоқда. Жумладан, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг сони 31 миллиондан ошган бўлиб, шундан 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмоқда.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари кун сайин ортиб бормоқда.
Хусусан, сўнгги олти йилда Ўзбекистонда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар сони 48 бараварга ошган. Ўтган йилда содир этилган фирибгарлик жиноятларининг 82 фоизи, ўғирлик жиноятларининг 76 фоизи кибермаконда содир этилган. Улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган.
Тақдимотда таъкидланишича, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг кескин кўпайиб бораётгани миллий қонунчиликка шундай турдаги жиноятлар учун жазо чораларини оғирлаштириш ва кибержиноятларнинг янги шакллари учун жавобгарлик белгилаш бўйича нормаларни киритиш вақти келганини кўрсатмоқда. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда кўплаб фуқароларга жабр келтираётган “молиявий пирамида” учун жазо чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқ экани қайд этилган.

Фуқароларнинг ўз номларига расмийлаштирилган электрон тўлов воситалари ҳамда абонент рақамлардан фойдаланишда шахсий масъулиятини ошириш мақсадида ўз номидаги электрон тўлов воситаси, криптоҳамёни, SIM-картаси ва электрон аккаунтлардан кибержиноятни содир этишда фойдаланилишига йўл қўйганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинган.

Таъкидлаш керакки, бугун муҳим аxборот инфратузилмаси объектларига қарши қаратилган киберҳужумлар оқибатида катта салбий оқибатларга ва моддий зарар олиб келувчи киберҳужумлар глобал тус олиб, республикамизда ҳам кузатилмоқда. Бу эса юридик шахслар ўз тасарруфидаги ахборот тизимларининг хавфсизлигини бугунги кундаги замонавий таҳдидларга муносиб тарзда такомиллаштириб бориши ва киберхавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратишини тақозо этмоқда.

Шунга кўра, юридик шахслар томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун оқибат келиб чиққан-чиқмаганидан қатъи назар, маъмурий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинган.

Ушбу амалиёт масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи банкларга ҳам тааллуқли бўлиб, улар ҳам ўз тизимларида фирибгарликларнинг олдини олиш бўйича ҳимоя ва хавфсизлик чораларини мунтазам такомиллаштириб бориш заруратини юзага келтирмоқда.

Хусусан, ўтган йилларда 3 та банк тизимидаги заифлик туфайли 3025 нафар мижозга 17 миллиард сўм моддий зарар етказилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: