USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди санъаткорлар ҳар бир тўй ва концерт учун алоҳида солиқ тўлаши мумкин

220 марта
Энди санъаткорлар ҳар бир тўй ва концерт учун алоҳида солиқ тўлаши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб санъаткорлар, бошловчилар ва концерт-томоша соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ижрочиларнинг ҳар бир хизмати “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бу 26 март куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январга қадар ижрочилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида тўлайди. Бунда тўлов миқдори ижрочининг рейтинги ва хизмат кўрсатилган ҳудудга қараб белгиланади.


Ҳужжатда “хизмат” тушунчасига тўй, юбилей, суннат тўйи, никоҳ маросимлари, шунингдек ресторан, бар, қаҳвахона, клуб ва бошқа кўнгилочар масканлардаги чиқишлар киритилган. Яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей, овоз оператори, маъмур ва бошқа иштирокчилар ҳам шу тоифага киради.

Лойиҳада кўрсатилишича, ижрочи хизмат кўрсатиш жойи ва санаси ҳақидаги маълумотларни мобил иловада акс эттиради. Тўлов амалга оширилгандан кейин электрон маълумотнома автоматик шакллантирилади. Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрга қадар иловада шартномаларни соддалаштирилган тарзда электрон рўйхатдан ўтказиш, тадбирларни онлайн банд қилиш, ўртача нархлар каталогини шакллантириш ва прайсларни эълон қилиш имконини берувчи махсус модул ишга туширилиши режалаштирилган.

Лойиҳага мувофиқ, хизмат иловада рўйхатга олинмаса ва белгиланган тўлов амалга оширилмаса, бу солиқ базасини яшириш деб баҳоланади. Бундай ҳолатда ижрочилар ва ижодий гуруҳларга шартноманинг ўртача қийматининг 20 фоизи миқдорида, аммо БҲМнинг 20 бараваридан кам бўлмаган жарима қўлланиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўлаш таклиф этилган.

Лойиҳада яна бир муҳим норма бор: 2029 йил 1 январдан бошлаб лицензия асосида концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоалар фақат нақдсиз тўлов асосида ишлаши мумкин бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: