USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент Виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар устидан назорат кучайтирилади

220 марта

Президент Виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар устидан назорат кучайтирилади

Манба: “Daryo” / Farrux Aliyev
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 1 апрелда “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Ҳужжатга кўра, 1 майдан бошлаб Президент Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар устидан реал вақт режимида назорат ўрнатилади. Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ўтказилади.

Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар эса 3 иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.

Фармонга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда камида бир марта парламент палаталарида эшитилади. Ҳудудларда эса ҳокимлар ва маҳаллий идоралар раҳбарлари ҳисоботлари тегишли кенгашларда муҳокама қилинади. Ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда мурожаатлар билан ишлаш жараёнини ёритади ва оммавий ахборот воситаларида билдирилган эътирозларни таҳлил қилиб боради.

Шунингдек, фармон билан Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилиши белгиланди. Унга Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади ва фуқароларни мунтазам қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўради.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тақдимотлар жараёнида аҳоли мурожаатларида кўтарилган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича алоҳида ҳисобот бериш тартиби жорий этилади. Давлат органлари ва ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ҳамда сайёр қабуллар тўлиқ рақамлаштирилиб, жараён устидан назорат кучайтирилади.

Қайд этилишича, жамоавий мурожаатлар маҳалла вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида кўриб чиқилади ҳамда уларнинг розилиги асосида назоратдан олинади.

Изоҳ қолдириш

    • Мохигул 5 Aprel 2026 21:50
      Ман Жоббарова Мохигул Хоразм вилояти Кушкупир тумани Хосиян кишлогида яшайман .Ман 2021 йилдан бцен Призидент кабулхонасига мурожат киламан йулни тамирлаш буйича лекин 6 йил булди халигача натижа йук.Илтимос шуни кайта купить чикишингизни илтимос киламан.

Мавзуга алоқадор: