USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олтин сотилмагани сабаб Ўзбекистон экспорти кескин қисқарди

205 марта

Олтин сотилмагани сабаб Ўзбекистон экспорти кескин қисқарди

Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки икки ойида олтин экспорт қилмади. Шу сабаб мамлакат умумий экспорти кескин камайди.
Ташқи савдодаги ўсиш импорт ҳисобига бўлди
Январь–февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдоси 11,6 млрд долларгаетди. Статистика қўмитаси таҳлилига кўра, мазкур миқдор 2025 йил мос даврига нисбатан 7,1 фоизга кўп. Республикага икки ойда 8,05 млрд долларлик товар ва хизматлар импорт қилинган. Мазкур кўрсаткич бир йил олдингидан 1,84 млрд долларга (29,8 фоиз) юқори. Ташқи савдо фақат импорт ҳисобига ўсган.
Инфографика: Статистика қўмитаси
Экспорт эса 3,54 млрд доллар бўлиб, бир йил аввалгидан 1,1 млрд долларга (23,4 фоиз) камайган. Натижада ташқи савдо тақчиллиги 4,5 млрд долларга етган (2025 йил мос даврида 1,6 млрд доллар эди). 
Ташқи савдонинг энг катта қисми (27,5 фоизи) Хитой билан амалга оширилган — 3,2 млрд доллар. Кейинги ўринларда Россия (2,1 млрд доллар) ва Қозоғистон (837,5 млн доллар) турибди.
Олтин сотилмади
Олтин сотуви одатда Ўзбекистон экспорти тушумларининг учдан бир қисмини ташкил этади. Аммо 2026 йил январь–февраль ойларида олтин сотилмаган. Шу боис экспорт ҳажми кескин камайган. 
Таққослаш учун, 2025 йилнинг дастлабки икки ойида 1,7 млрд долларлик олтин экспорт қилинганди. Мазкур қиймат умумий экспорт тушумларининг 41 фоизига тенг бўлган.
Инфографика: Статистика қўмитаси

Нималар кўпроқ экспорт қилинди?
Статқўм олтин сотилмаганига қарамай, бошқа маҳсулотлар экспорти 24 фоизга ошганини билдирган. 
Икки ой давомида энг йирик экспорт тушумлари хизматлардан келган — 1,45 млрд доллар. Шундан 1,2 млрд долларитуризм ва транспорт хизматлари сотувидан шаклланган.
Кейинги юқори қийматни саноат маҳсулотлари таъминлаган — 643 млн доллар. Бунда тўқимачилик ва рангли металлар экспорти етакчилик қилган.
Озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар экспорти 350 млн долларга етган. Асосий тушум (313 млн доллар) мева-сабзавот ва донли маҳсулотлар сотувидан бўлган. 
Кимё маҳсулотлари экспорти 341 млн долларни ташкил этган. Энг тез ўсиш (81,3 фоиз) техника ва ускуналар сотувида кузатилган бўлиб, икки ойда 210,7 млн долларлик экспорт амалга оширилган.
Ўзбекистон январь-февралда 7,1 млн долларлик газ экспорт қилган. Бу бир йил аввалгига нисбатан 83,2 фоизга кам. Ўз навбатида хорижга 34,7 млн долларликэлектр токи сотилган (ўсиш 1,2 фоиз). Яна 81,8 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари сотуви (ўсиш 13,6 фоиз) амалга оширилган.
Хориждан қилинган энг кўп харидлар
Энг катта импорт харажатлари машина ва ускуналар ҳиссасига тўғри келган — 2,9 млрд доллар. Шундан мамлакатга 607 млн долларлик автомобиллар, 579 млн долларлик электромобильлар (ўсиш 132,5 фоиз) ва уларнинг жиҳозлари (ўсиш 75 фоиз) олиб кирилган.
Инфографика: Статистика қўмитаси
Кейинги йирик қийматни саноат маҳсулотлари импорти ташкил этган — 1,14 млрд доллар. Бунда темир ва пўлат, металл буюмлар ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари нисбатан кўп харид қилинган.
Озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар импорти 903,9 млн долларни ташкил этган. Энг йирик улушни донли маҳсулотлар, гўшт ва мева-сабзавотлар хариди ташкил этган.
Икки ойда хизматлар импорти 844 млн долларга етган. Мазкур сумманинг 72,6 фоизини туризм ва транспорт хизматлари келтирган.
Январь-февраль ойларида ёқилғи-энергетика маҳсулотлари импорти 670,8 миллион долларга етган. Хусусан, 341,1 млн долларга бензин, 202,2 млн долларгатабиий газ импорт қилинган. Газ хариди ўтган йил мос даврига нисбатан 4,1 бараварга кўпайган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: