USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Диплом олмаган талабалар ҳам ҳужжат топширади: “Эл-юрт умиди” 2026 йилги танлов учун 500 та квота ажратди

21 марта

Диплом олмаган талабалар ҳам ҳужжат топширади: “Эл-юрт умиди” 2026 йилги танлов учун 500 та квота ажратди

Манба: “El-yurt umidi” jamgʻarmasi
Бугун, 10 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида “Эл-юрт умиди” жамғармаси мутасаддилари, жамғарма қайта ташкил этилгандан кейинги натижалар ва 2026 йилги биринчи очиқ стипендия танлови шартлари ҳақида маълумот берди.
Анжуманда билдирилишича, 2025-йилги танловларда иштирок этган 15 400 нафар номзоддан 237 нафари ғолиб деб топилган бўлиб, уларнинг 70 фоизи дунёнинг топ 100 талигидаги олийгоҳларга қабул қилинган. Тизим тўлиқ рақамлаштирилгани, ариза топшириш жараёнлари эса my.gov.uz тизимига интеграция қилингани ҳам маълум қилинди.
Танлов комиссияси таркибининг ярми хусусий сектор вакилларидан шакллантирилгани ва суҳбатлар интернетда онлайн трансляция қилиниши мажбурий этиб белгилангани айтиб ўтилди. Шунингдек, битирувчиларнинг қайтиб келиши ва ишга жойлашишини назорат қилувчи ягона рақамли маълумотлар базаси ишга туширилгани билдирилди.
Фото: “Эл-юрт умиди” жамғармаси

2026-йилги танлов: 500 та квота ва ёшлар учун янги енгилликлар
3 апрелдан бошланган янги танловда нуфузли хорижий ОТМларда ўқиш учун жами 500 та квота ажратилгани билдирилди:
  • магистратура — 232 та;
  • бакалавриат — 167 та;
  • докторантура — 38 та;
  • мақсадли квоталар — 63 та.
Устувор йўналишлар сифатида муҳандислик иши (62 та), ишлаб чиқариш (30 та) ва IT (26 та) соҳалари белгилангани маълум қилинди. Муҳим янгилик сифатида битирувчи синф ўқувчилари ва 4-курс талабаларига ҳам диплом олмасдан туриб, маълумотнома ва транскрипт билан танловда қатнашишга рухсат берилгани таъкидланди.
Жорий йил 3 апрелдан 10 апрелга қадар платформада 5 200 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтгани қайд этилди. Номзодлар нафақат Ўзбекистондан (3 918 нафар), балки Россия (481), Буюк Британия (280) ва АҚШда (195) туриб ҳам ариза топширган.
Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, 5 та нуфузли университет билан ўқиш харажатларига 50 фоизгача чегирма олиш бўйича келишувларга эришилган. Шунингдек, Оксфорд университети билан 3-йиллик ўзбекшунослик дастури, Гарвард университети ва БМТ тизимида эса стажировка дастурлари йўлга қўйилаётгани билдирилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: