USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива шаҳрида Марказий Осиё ва Германия экспертларининг 1-форуми иш бошлади

62 марта
Хива шаҳрида Марказий Осиё ва Германия экспертларининг 1-форуми иш бошлади

Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Германия экспертларининг биринчи форуми ўз ишини бошлади. “Ўзгарувчан дунёда стратегик ҳамкорлик” мавзусида ўтказилаётган мазкур анжуман халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Форумда Германия ва Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари, нуфузли экспертлар, илмий-таълим доиралари ҳамда бизнес ҳамжамияти вакиллари иштирок этмоқда.


Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда бошқа расмийлар сўзга чиқиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтдилар.

Форумдан кўзланган асосий мақсад — “Марказий Осиё + Германия” форматидаги ҳамкорликни таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган, доимий фаолият юритувчи экспертлар платформасини ишга туширишдан иборат.

Таъкидланишича, мазкур платформа минтақавий ва халқаро даражада стратегик мулоқотни мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: