USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди солиқ тўлашдан қочганлар қамалиши мумкин

235 марта

Энди солиқ тўлашдан қочганлар қамалиши мумкин

Энди Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган. 

Жиноят кодексининг 184-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек, солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасдан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд 1 йилдан 3 илгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш такроран ва кўп миқдорда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум килиш билан жазоланади.

Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) буйича солиқлар ва йиғимлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум килиш тариқасидаги жазо кўлланилмайди. Агар биринчи марта жиноят содир этган шахс солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатта етказилган зарарнинг ўрнини терговга кадар текширув, тергов ва биринчи инстанция суди боскичида, аммо суд алоҳида хонага (маслахатхонага) киргунига кадар тўлиқ копласа, жавобгарликдан озод килинади.

Ушбу моддада назарда тутилган солиқларни ёки йиғимларни миқдорининг анч миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 600 бараваригача, кўп миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан 1000 бараваригача, жуда кўп миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор ҳисобланади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач, яъни 2026 йил июль ойида кучга киради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: