USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик тестдан ўтказилади

127 марта
Мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик тестдан ўтказилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлаш бўйича тест ўтказиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Дори воситалари хавфсизлиги маркази ва Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов  маълум қилди. 

Текширувлар маҳаллий ишлаб чиқарилган тестлар ёрдамида амалга оширилади. Президентнинг 207-сонли фармонига кўра, маҳаллий тест-“полоска”лар яратилган:

“Ҳозир бизда маҳаллий, шу пайтгача ишлаб чиқарилмаган тестларни ишлаб чиқардик. Бу оддийгина полоска... Тилига тегизиб кўради, сўлакдан аниқлайди. Шундоқ тиқади, 3 секундда тест белгисида аниқланадиган полоска чиқади. Биз ҳозир 16 та наркотикка нисбатан шунақа тестни бирга ишлаб чиқдик”- дейди мутахассис.


Исматжон Азизовнинг тушунтиришича, янги тизим фақатгина вазиятни тезкор аниқлаш билан чекланиб қолмай, узоқ муддатли хулосалар беришга ҳам қодир:

"Бизда ҳозир оддийси бор ва сал мураккаброғи бор — лабораторияларда ишлатиладиган. Ҳатто соч толасидан аниқлаш мумкинлигини ҳам шунақа аппарат қўйяпмиз. Бу экспресс усул билан аниқланади ҳамда уч ойдан олти ойгача истеъмол қилганлиги тўғрисида маълумот олиш мумкин, ҳам миқдорий жиҳатдан, организмида қанча борлигини кўрсатади”.

Ушбу аппаратлар ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлигида регистрациядан ўтмоқда ва апробациядан сўнг  июнь ойидан оммавий ишлаб чиқариш бошланиши маълум қилинди. Тестлар сентябрь ойидан бошлаб мактаб ҳамда университетларда кенг қўлланила бошлайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: