USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

МБ мижозлардан энг кўп шикоят тушган банклар рейтингини эълон қилди

207 марта
МБ мижозлардан энг кўп шикоят тушган банклар рейтингини эълон қилди

Марказий банк мижозлардан энг кўп шикоят тушган банклар рейтингини эълон қилди. Унда Бизнесни ривожлантириш банки, Анорбанк ва Микрокредитбанк етакчилик қилмоқда.

2026 йил I чорак натижасига кўра мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга TOP 10 банклар индекс кўрсаткичи билан:

  1. Бизнесни ривожлантириш банки – 3,34;
  2. “Anorbank” – 3,29;
  3. “Mikrokreditbank” – 3,23;
  4. AVO bank – 2,16;
  5. TBC bank – 2,06;
  6. “Davr bank” – 1,85;
  7. “Tengebank” – 1,72;
  8. “Asakabank” – 1,26;
  9. “Turonbank” – 1,25;
  10. “Agrobank” – 1,22.

Қайд этилишича, индекс кўрсаткичи банкнинг молиявий аҳволи ёки фаолиятининг барқарорлигини баҳоламайди. У фақат актив мижозлар сонига нисбатан юқори турувчи органлар орқали келиб тушган мурожаатлар улушини кўрсатади. Шунингдек, мазкур рўйхатдаги банклар таркиби мурожаатлар сони ва актив мижозлар сонига кўра ҳар чоракда ўзгариши мумкин.

Билдирилишича, ҳисобот чораги давомида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича индекс кўрсаткичлари ҳисобланмайди ва ушбу рўйхатга ҳам киритилмайди.

Марказий банкка кўра, мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушининг юқори бўлиши қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади:

  • банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича мижозларга етарли тушунтириш берилмаслиги;
  • мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб тақдим этилмаслиги;
  • такрорий шикоятларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларнинг сақланиб қолиши;
  • масофавий хизматлар, тўловлар, кредитлар ва бошқа банк операциялари билан боғлиқ муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги;
  • истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ички назорат механизмларини янада такомиллаштириш зарурлиги.

Шу муносабат билан Марказий банк мазкур банкларга мурожаатлар келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий шикоятларга олиб келаётган омилларни бартараф этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва ички назорат механизмларини кучайтириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган профилактик чораларни кенгайтиришни тавсия этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: