USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Айрим автотураргоҳларда QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади

33 марта
Айрим автотураргоҳларда QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади

Ўзбекистонла бозорлардаги автотураргоҳларда QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йилнинг 2 июль куни қабул қилинган “Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, жорий йил 1 октябргача “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси синов тарзида, 2027 йил 1 мартгача тўлиқ амалиётга жорий этилади.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • бозорлар ва савдо комплекслари паспорти, манзили, бўш савдо шохобчалари ва савдо ўринлари очиқ эълон қилиб борилиши;
  • аҳолини бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятига оид маълумотлар билан таништириш, бозор маъмуриятига электрон мурожаат йўллаш ва жавоб олиш имкониятлари.

“E-bozor” платформаси “Солиқ” ахборот тизимлари комплекси таркибида жорий этилади.

Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ ходимлари бириктирилади ва уларнинг фаолияти самарадорлиги кунлик таҳлил қилиб борилади.

Бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспортларни вақтинча сақлаш жойларида тўловларни ягона QR-код орқали тўлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 августдан транспортларни сақлаш жойларидан чиқариб юбориш бўйича рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ва ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланади ва электрон тарзда юборилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ҳамда ягона миллий тўлов инфратузилмасини шакллантириш мақсадида Ягона миллий QR-код тизими ишга туширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: