USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўқотар қуролларни ўз ихтиёри билан топширганларга мукофот берилади

145 марта
Ўқотар қуролларни ўз ихтиёри билан топширганларга мукофот берилади

Ўзбекистонда ўқотар қуролларни ўз ихтиёри билан топширган шахслар мукофотланади. Бу ҳақда ҳукуматнинг жорий йил 7 июль куни қабул қилинган “Рўйхатга олинмаган қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарори билан тасдиқланган “Рўйхатга олинмаган қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Низомга кўра, жисмоний шахс ёки юридик шахснинг раҳбари:

  • рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса;
  • унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, мазкур шахс ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.

Ариза берувчи ўзининг яшаш (турар) жойи бўйича ички ишлар органига мурожаат қилади.

Ариза берувчи томонидан топширилаётган қурол қисмларга бўлакланган, патронлари олинган, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари бегона шахсларнинг кўриш имкониятини истисно этадиган ўрамга жойлаштирилган бўлиши лозим.

Минтақавий техник комиссия томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

  • пул мукофоти билан тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш;
  • ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини имтиёзли олиш ҳуқуқини бериш ёки беришни рад этиш.

Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун пул мукофоти Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда икки фуқаро марҳум яқинларига тегишли бўлган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ихтиёрий равишда топширганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: