USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фурқат Сиддиқов Бразилияга ҳам элчи бўлди

54 марта
Фурқат Сиддиқов Бразилияга ҳам элчи бўлди

Ўзбекистоннинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган элчиси Фурқат Сиддиқов Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силвага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Итамарати” расмий тадбирлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги ва Президент маъмурияти вакиллари иштирок этган. Мулоқот чоғида Бразилия Президенти Ўзбекистон Президенти ва бутун ўзбек халқига ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказишни сўраган.

Тадбирда Бразилия томони Ўзбекистонни истиқболли ва ишончли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаб, икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирган. Шу билан бирга, олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ўртасидаги амалий ўзаро ҳамкорликни янада бойитиш масаласида фикр-мулоҳаза алмашилган.

Шунингдек, мезбонлар БМТ, BRICS ва бошқа халқаро майдонларда Бразилия ташаббусларини изчил қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.

Маълум қилинишича, ушбу ташриф доирасида элчи Фурқат Сиддиқов Бразилия Ташқи ишлар вазири Мауру Виейра, Тараққиёт, саноат, савдо ва хизматлар вазирлиги раҳбари, Президент маслаҳатчиси Рожериу Зербоне, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сержиу Клибанк ҳамда “ApexBrasil” давлат агентлиги президенти Жорже Виана билан икки томонлама музокаралар ўтказган.

“Бразилия Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва ҳазратларига ишонч ёрлиқларимни топшириш мен учун катта шараф бўлди. Бразилия Ўзбекистоннинг Лотин Америкасидаги муҳим ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида фаол саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”, деб ёзган эчи Фурқат Сиддиқов учрашувдан сўнг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Маълумот учун, Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси ҳисобланади. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида фаолият ҳам юритган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: