USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Янгисини қурмагунча, эскисини бузма” — Тошкентда “замонавий бекатлар”ни қачон кўрамиз?

59 марта
“Янгисини қурмагунча, эскисини бузма” — Тошкентда “замонавий бекатлар”ни қачон кўрамиз?

Тошкентда бир неча ой аввал катта шов-шув билан демонтаж қилинган “дўконли автобус бекатлари”нинг ўрни ҳалигача тўлиқ замонавий бекатлар билан алмаштирилмади. Қиймати 10 мингдан 20 минг долларгача баҳоланаётган янги бекатларнинг аксарияти ҳали ҳам тўлиқ жиҳозланмаган. Йўловчилар эса ҳануз қуёш тиғида ва ёмғир остида транспорт кутишга мажбур. QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатни жойига чиқиб ўрганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳам янги деб ўрнатилган бекатларнинг кўпчилигида ўриндиқлар, ёпиқ том қисми, электрон таблолар ёки бошқа қулайликлар мавжуд эмаслиги муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар эса аввалги бекатлар бузилгани билан янги тизим ҳалигача тўлиқ ишламаётганини танқид қилмоқда.

Албатта, шаҳар қиёфасини янгилаш, замонавий жамоат транспорти инфратузилмасини шакллантириш муҳим. Бироқ «аввал бузамиз, кейин қиламиз» тамойилида олиб борилаётган ишлар пойтахт аҳолисининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу боис йўловчилар фикрини ўргандик.

Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти янги бекатлар ташқи кўриниш жиҳатидан замонавий кўринса-да, уларнинг катта қисми ҳали тўлиқ фойдаланишга тайёр эмаслигини айтди. Айримлар эса аввалги бекатларда ҳеч бўлмаганда ёмғирдан паналаниш ёки ўтириб туриш имкони бўлганини таъкидлади.

Бугунги кунда шаҳарнинг марказий кўчаларида ҳақиқатдан ҳам замонавий талабларга жавоб берадиган бир нечта автобус бекатларини учратиш мумкин. Бироқ пойтахтнинг катта қисмида бу манзара ҳали одатий эмас. Қарийб ярим йил давомида оддий конструкциядаги бекатларни ҳам тўлиқ жиҳозлашнинг имкони бўлмадими? Нега барча бекатлар ягона стандарт асосида қурилмаяпти? Ёки замонавий қиёфа фақат марказий ва гавжум кўчалар учунми?

Мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига бордик. Ҳокимлик масъулларининг маълум қилишича, янги автобус бекатларини тўлиқ жиҳозлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Уларнинг айтишича, йил якунига қадар режадаги барча бекатлар тўлиқ тайёр ҳолга келтирилиши ва зарур инфратузилма билан таъминланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги тадбиркорлар томонидан қурилган “дўконли автобус бекатлари”ни демонтаж қилиш ва улар ўрнига замонавий типдаги автобус кутиш бекатларини барпо этиш ишлари Президентнинг 2025 йил 4 декабрдаги “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–368-сон қарори ҳамда унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 22 декабрдаги 906-14-0-Q/25-сон қарори асосида бошланган эди. Мазкур қарор асосида жорий йилнинг февраль–март ойларидан тадбиркорлар томонидан қурилган эски бекатлар ва уларга туташ савдо шохобчалари босқичма-босқич бузиб ташланди.

Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: