USD: 11,903 so'm ▼ EUR: 13,329 so'm ▼ RUB: 147 so'm ▲ GBP: 15,917 so'm ▼ CNY: 1,783 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,241 so'm ▼ USD: 11,903 so'm ▼ EUR: 13,329 so'm ▼ RUB: 147 so'm ▲ GBP: 15,917 so'm ▼ CNY: 1,783 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,241 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент Ўрта Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

54 марта
Президент Ўрта Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

Бугун, 22 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги Қорасув канали бўйида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида соҳил бўйи масканларини тартибга солиш ва у ерда замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай лойиҳалар нафақат аҳоли учун қулай дам олиш масканларини яратишга, балки янги иқтисодий имкониятларни ишга солиш орқали ҳудудларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ўрта Чирчиқ туманидаги Қорасув канали соҳили ҳам бугун ана шундай сўлим масканлардан бирига айланмоқда. Ўтган йили бошланган қурилиш ишлари натижасида 32 миллиард сўмдан зиёд маблағ ҳисобидан соҳил бўйининг 9 километр узунликдаги қисми ободонлаштирилади.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилаётган бўлиб, дастлаб Тинчлик ва Қорасув маҳаллалари оралиғидаги 1,6 километр узунликда соҳил қисми ободонлаштирилди. Пиёдалар учун замонавий йўлаклар, фаввора, воркаут майдончалари, аквапарк ҳамда кўприк ости туннели аҳоли хизматига шай.

Ҳудудда, шунингдек, манзарали дарахтлар, қулай ўриндиқлар билан бирга умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этилган.

Кейинги босқичда Қорасув, Роватак ва Файзобод маҳаллаларидан ўтувчи қисмида кўнгилочар, дам олиш ва гастрономик кўчалари ташкил этилади. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сони 6 тага етказилиб, 150 та янги иш ўрни яратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ШавкатМирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги йўл қурилишини бошлаб берганди. Шунингдек, Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида А-373 ва Тошкент катта халқа йўллари кесишмасида барпо этилган янги йўл ўтказгични кўздан кечирган эди.
 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: