USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Газ етиб бормайдиган қарийб 2 мингта маҳалла электр билан иситилади

173 марта
Газ етиб бормайдиган қарийб 2 мингта маҳалла электр билан иситилади

Ўзбекистонда табиий газ етказиб бериш қийин бўлган 1 минг 916 та маҳаллани электр иситиш тизимига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни Президент раислигида ўтказилаётган ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, масъулларга уч ой муддатда ушбу маҳаллаларни электр иситиш тизимига ўтказиш учун зарур инфратузилма, қўшимча электр энергияси ҳажми ҳамда талаб этиладиган харажатлар бўйича ҳисоб-китобларни тайёрлаш топширилган.

Шунингдек, биринчи навбатда молиялаштириш зарур бўлган маҳаллалар кесимида алоҳида дастур ишлаб чиқилиши белгиланган.

Йиғилишда суюлтирилган газ таъминоти масаласи ҳам муҳокама қилинган. Ҳозирги кунда мамлакатдаги 3 миллион 700 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. Сўнгги йилларда тизим рақамлаштирилиб, тартибга солинган бўлса-да, газни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш муаммоси тўлиқ бартараф этилмагани қайд этилган.

Шу муносабат билан суюлтирилган газ етказиб бериш хизматига хусусий секторни жалб этиш таклифи маъқулланган. Мазкур тизимни дастлаб Андижон вилоятида йўлга қўйиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўл тумани аҳолиси ва тадбиркорларини электр ҳамда газ билан барқарор таъминлаш бўйича махсус штаб ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: