USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент электр ва газ таъминотидаги муаммоларни ҳал қилишни топширди

143 марта
Президент электр ва газ таъминотидаги муаммоларни ҳал қилишни топширди

Электр ва газ таъминотидаги муаммолар куз-қиш мавсумигача ҳал этилади. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилган муаммоларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида бартараф этиш юзасидан ахборот билан танишиши чоғида масъулларга топшириқ берди.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида ёқилғи-энергетика соҳасига оид 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 минг 820 та ёки 26,1 фоиз кам. Уларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи электр таъминоти билан боғлиқ.

Мурожаатларда асосан суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш, электр таъминотидаги узилишлар, электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда табиий газ босими билан боғлиқ масалалар кўтарилган.

Мурожаатларнинг умумий сони камайганига қарамай, ҳар бир мурожаатни алоҳида ҳолат сифатида эмас, балки муайян ҳудуд, тармоқ ёки хизматдаги муаммони кўрсатувчи муҳим сигнал сифатида ўрганиш зарурлиги таъкидланган.

Куз-қиш мавсуми олдидан такрорий мурожаатлар келиб тушаётган маҳалла ва объектларни хатловдан ўтказиш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудлар кесимида манзилли режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Айниқса, электр таъминотида узилишлар кўп кузатилаётган ҳудудларда тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш, табиий газ босими билан боғлиқ муаммолар мавжуд жойларда таъминот барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилган.

Шунингдек, суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш ва аҳолига етказиб бериш графикларига қатъий риоя қилиш, эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Давлат раҳбари мутасаддиларга мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларни куз-қиш мавсуми бошлангунига қадар ҳал этиш, бунда маҳаллий ҳокимликлар, “маҳалла еттилиги” ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда тизимли иш олиб бориш зарурлигига урғу берилган.

Мавсумга тайёргарлик ишларини муддатида ва сифатли якунлаш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек, бошқа ёқилғи ресурсларини барқарор етказиб бериш бўйича тегишли кўрсатмалар берган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: