USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм тадбиркорлари энергетикадаги муаммоларни юзма-юз айтди: электр ва газ таъминоти бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди

85 марта
Хоразм тадбиркорлари энергетикадаги муаммоларни юзма-юз айтди: электр ва газ таъминоти бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди

Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг электр энергияси ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммолари очиқ мулоқотда муҳокама қилинди. 17 июль куни Энергетика вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаб келаётган масалаларни мутасаддиларга бевосита етказиш имконига эга бўлди.

Очиқ мулоқотда Энергетика вазири ўринбосари Умаржон Эгамбердиев, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудгаз Хоразм” ҳамда “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида тадбиркорлар электр таъминоти сифатини яхшилаш, табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар, энергетика тармоқларига уланиш жараёнларини енгиллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда учраётган тўсиқлар ҳақида ўз фикр ва таклифларини билдирди.

Мутасаддилар ҳар бир мурожаатни алоҳида кўриб чиқиб, аксарият масалалар бўйича жойида ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.

Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш, энергетика соҳасидаги хизматлар сифатини ошириш ва ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.

Манба: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: