USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда электр тармоқлари ходимлари ўртасида касб маҳорати мусобақаси ўтказилмоқда

75 марта
Хоразмда электр тармоқлари ходимлари ўртасида касб маҳорати мусобақаси ўтказилмоқда

Хоразм вилоятида “Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги” доирасида электр тармоқлари соҳаси ходимлари ўртасида касб маҳорати мусобақалари ташкил этилди.

Айни пайтда Янгиариқ туман электр таъминоти корхонасининг ўқув-машғулот майдонида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали тасарруфидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарининг тақсимлаш тармоқларига хизмат кўрсатувчи таъмирлаш ходимлари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Мусобақалардан кўзланган асосий мақсад — ходимларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиш маданиятини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Беллашувлар давомида иштирокчиларнинг назарий билимлари билан бир қаторда, амалий вазифаларни бажариш маҳорати, фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмалари ва иш жараёнида хавфсизлик талабларига амал қилиши ҳам баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, бундай мусобақалар электр тармоқлари тизимида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, иш сифати ва ходимларнинг малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: