USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди

65 марта
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди

Бугун, 30 июль куни олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлган. Шу жумладан:

  • Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасининг участкалари тўғрисида шартнома;
  • “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим;
  • Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим;
  • Олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим;
  • Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида баённома;
  • Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга баённома;
  • Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреация хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга баённома;
  • 2026-2027 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги тадбирлар режаси;
  • 2026-2027 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси;
  • Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти Тон туманида жойлашган “Бўстон” пансионати тўғрисида шартнома;
  • 2026-2027 йилларга мўлжалланган агросаноат мажмуаси соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берилган эди. У ерда мамлакат етакчисини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди. Шунингдек, Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёевнинг Садир Жапаров билан тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари ҳам ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: