USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда барча ҳайвонлар паспорт олиши шарт бўлади

235 марта
Ўзбекистонда барча ҳайвонлар паспорт олиши шарт бўлади

Жорий йилнинг 7 августидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. Бу ҳақда 2025 йилнинг 6 август куни қабул қилинган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.

Қонунга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат орган ҳисобланади.

Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

  • қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
  • отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
  • чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
  • итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. 

Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатишга қаратилган тадбирлар ҳайвонлар эгаларининг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳайвонларнинг эгаларидан тўлов ундирмасдан ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби ҳамда босқичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу қонун 12-моддасининг иккинчи қисми 2028 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади. Унга кўра, ҳайвоннинг эгаси:

  • ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
  • ўзига тегишли бўлган ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун, шунингдек ҳайвоннинг эгаси алмашган тақдирда қайта рўйхатга олиш учун ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган муддатларда электрон тарзда ёки тўғридан тўғри мурожаат қилиши;
  • идентификация қилинмаган ва рўйхатга олинмаган ҳайвонларнинг сақланишига ва (ёки) кўпайтирилишига йўл қўймаслиги шарт.

Ҳайвоннинг эгаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

    • Bobur 11 Avgust 2026 16:40
      Qilish kerak ekan xizmat narxlarini ham toliq ypozinglar buni, quri qilish kerak qilisk kerak disizlar

Мавзуга алоқадор: