USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Пойтахтнинг 10 та тумани ҳокими коррупция бўйича текширилади

77 марта
Пойтахтнинг 10 та тумани ҳокими коррупция бўйича текширилади

Тошкент шаҳрининг 10 та тумани ҳокимларига нисбатан коррупсион ҳолатлар назоратини амалга ошириш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади. Бу ҳақда кеча, 3 август куни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг “Тошкент шаҳри туман ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрининг 10 та тумани, хусусан, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади. Бу жараён Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2026 йил 22 июлдаги 6802-сонли тақдимномасида қайд этилган важларни ўрганиш мақсадида амалга оширилади. 

Хизмат текширувини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси раиси этиб ҳокимликнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати бошлиғи Шуҳрат Худойқулович Турдиқулов этиб белгиланди. Шунингдек, комиссия таркиби шаҳар ҳокимининг девон раҳбари, Ташкилий-кадрлар гуруҳи ва Юридик бошқарма бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг Мурожаатлар билан ишлаш бош мутахассисидан ташкил топган.

Уларга тақдимномада қайд этилган важларни ўрганиш бўйича холис ва сифатли хизмат текширувини ўтказиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли хулосаларни расмийлаштириш, шунингдек, заруратга кўра хизмат текширувини ўтказиш жараёнига тегишли ташкилот ва идоралардан мутахассисларни жалб этиш вазифалари юклатилди. 

Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М.Мирҳамидов зиммасига юклатилди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: