USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тарихий кун: Ўзбекистоннинг Samarqand-2028 сунъий йўлдоши орбитага учирилди

252 марта
Тарихий кун: Ўзбекистоннинг Samarqand-2028 сунъий йўлдоши орбитага учирилди

Бугун, 5 август куни STAR.VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан Samarqand-2028 ва Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдошлари муваффақиятли учирилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро космик лойиҳалардан бири бўлиб, миллий космик дастур ривожида янги босқични бошлаб берди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари томонидан сунъий йўлдош борти учун махсус сунъий интеллект модули ишлаб чиқилган. Ушбу технология гиперспектрал маълумотларни бевосита орбитада қайта ишлаш имконини бериб, маълумотларни узатиш ва таҳлил қилиш самарадорлигини оширади.

Вазирликка кўра, Samarqand-2028 миссияси қишлоқ хўжалиги, экология, табиий ресурсларни мониторинг қилиш, сув ресурсларини бошқариш, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, шаҳарсозлик ва бошқа йўналишларда космик технологиялардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.

Сунъий йўлдошга Samarqand-2028 номи берилиши рамзий аҳамиятга эга. Ушбу ном 2025 йилда Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро астронавтика конгрессида (IAC) қабул қилинган қарор билан 2028-йилги конгресс Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланганига ишора қилади.

“Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг жаҳон космик ҳамжамиятидаги иштирокини кенгайтириш, миллий муҳандислик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект ва космик технологиялар йўналишида халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади”, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги ахборотида. 

Фазога учириш жараёнини тўлиқ қуйидаги ҳаволаларда томоша қилишингиз мумкин:

You Tube
LinkedIn

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: