USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Автобусда йўлкира тўламаганларга жарима кескин оширилиши мумкин

76 марта
Автобусда йўлкира тўламаганларга жарима кескин оширилиши мумкин

Автобусда йўлкира ҳақини тўламасдан юрган йўловчилар учун жарима миқдорини сезиларли даражада ошириш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, қоидани илк бор бузган шахсга 220 минг сўм, ушбу ҳолат такрорланган тақдирда эса 440 минг сўмгача жарима қўллаш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси директори Муҳаммаджон Қаҳҳоров “Ўзбекистон 24”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Йўл ҳақини биринчи марта тўламаган фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми, яъни 220 минг сўм миқдорида жарима белгиланиши мумкин. Қоидабузарлик яна такрорланса, жарима БҲМнинг бир бараваригача – 440 минг сўмгача етади”, дейди Муҳаммаджон Қаҳҳоров.

Ҳозир амалда бўлган тартибга кўра, троллейбус, трамвай, шаҳар ичи ва шаҳар атрофи йўналишларида чиптасиз ҳаракатланган йўловчига БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида, яъни 41 минг 200 сўм жарима солинади.

Мутасаддиларнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки етти ойида 82 мингдан зиёд йўловчи йўл ҳақини тўламагани аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича 2 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Жорий йил 1 сентябрдан янги тартиб кучга киради. Унга кўра, йўловчи автобусга чиққан пайтнинг ўзида йўлкира ҳақини тўлаши ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Тўлов транспорт ёки ижтимоий карта, банк картаси, смартфон ҳамда бошқа контактсиз электрон воситалар ёрдамида амалга оширилади. Белгиланган тартибда тўлов қилмаган йўловчи чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади.

Таъкидланишича, янги механизм йўлкира тушумларини тўлиқ ҳисобга олиш, нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва жамоат транспортида электрон тўловларни оммалаштиришга қаратилган

Мазкур таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сон қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган. Ҳозирда тегишли ҳужжатлар Қонунчилик палатасига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тез орада автобусларда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларни сунъий интеллект орқали аниқлаш тизими йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: