USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сизларнинг ортингизда Президент бор! – Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга

118 марта
Сизларнинг ортингизда Президент бор! – Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга

Тадбиркорларнинг ортида уларни доимо қўллаб-қувватлайдиган кучли давлат, ҳуқуқ ва манфаатингизни ҳимоя қиладиган қонун, ташаббус ва мақсадларингизни рўёбга чиқаришда елкадош бўлган Президент бор. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Хивада тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда гапирди.

Президент мулоқот якунида иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосий мақсадларни белгилаб берган. 

“Биз 40 миллионли халқмиз. Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур”, дейди давлат раҳбари.

Жорий йил ялпи ички маҳсулотни 180 миллиард доллардан, экспортни 40 миллиард доллардан ошириш марраси олинган. Бунинг учун тадбиркорларга юқори даромадли иш ўринлари, қўшилган қиймат ва ташқи бозорларни кенгайтириш учун барча шароитлар яратиб борилади.

Тошкентда экспортга йўналтирилган бизнес, Андижон, Фарғона ва Наманганда тўлиқ занжирли тўқимачилик ва машинасозлик, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда туризм, креатив индустрия ва агросаноат брендлари янги ўсиш нуқталари бўлиши кераклиги таъкидланган.

Навоий ва Тошкент вилоятида тоғ-конь, металлургия ва илмий кимё, Қашқадарё ва Сурхондарёда агросаноат ва нефть-газ кимёсида узун қўшилган қиймат занжирларини яратиш вазифаси қўйилган. Қорақалпоғистонда “яшил” энергетика, АТ ва сунъий интеллект иқтисодий драйверга айлантирилади.

Жиззах ва Сирдарёда автомобилсозлик, электротехника ва қурилиш материаллари бўйича рақобатбардош кластерлар ривожлантирилади. 

“Ана шунда одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди, Янги Ўзбекистон тадбиркорлари янги ривожланиш босқичига чиқади. Ишончим комил, бунга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади! дейди давлат раҳбари.

Очиқ мулоқот давомида мамлакат етакчиси тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаган.

“Сизлар билан гаплашиб, бир нарсага амин бўлдим. Юртимизда замонавий фикрлайдиган, ўз бизнесини кенгайтириш учун янгиликка интилаётган янги авлод тадбиркорлари шаклланмоқда.

Ҳеч қачон олдинга интилишдан, ўсишдан, ривожланишдан, янгилик қилишдан тўхтаманг! Сизларнинг ортингизда доимо қўллаб-қувватлайдиган кучли давлат, ҳуқуқ ва манфаатингизни ҳимоя қиладиган қонун, ташаббус ва мақсадларингизни рўёбга чиқаришда елкадош бўлган Президент бор!” дейди давлат раҳбари якунда.

Президент йиғилганларни яна бир бор Тадбиркорлар куни билан табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик, ишларида ривож ва оилавий хотиржамлик тилаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: