Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тадбиркорлар учун “Бизнес ҳамроҳ” марказлари очилади

Кўрилган: 32

Тадбиркорлар учун “Бизнес ҳамроҳ” марказлари очилади

Ўзбекистонда “Бизнес ҳамроҳ” марказлари очилади. Бу ташаббус бугун, 1 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларнинг давлат хизматларидан фойдаланишини соддалаштириш юзасидан тақдимотда илгари сурилди.

Маълумки, Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйган. Мазкур кўрсаткичга эришиш учун анъанавий бозорлар билан чекланмасдан юқори маржали янги бозорларга чиқиш зарур. Бу борада ташқи бозорлардаги етакчи истеъмол сегментлари ва юқори талабга эга маҳсулотлар бўйича чуқур таҳлил олиб борилган. Натижада қурилиш материаллари, енгил саноат, электротехника, озиқ-овқат, маиший кимё, машинасозлик ва металларга оид йўналишларда экспортни янада ошириш учун мамлакатда катта захира ҳамда имконият борлиги аниқланган.

Шу муносабат билан тақдимотда истиқболли бозор ҳисобланган мамлакатлар билан имтиёзли савдони йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий муносабатларни фаоллаштириб, экспорт-импорт ҳажми ўсишига мос равишда чегара ўтказиш пунктлари инфратузилмаси ва қувватини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Мутасаддилар маҳсулотларимизнинг ташқи бозорларда эгаллаган ўрни, талаб юқори бўлган товар турлари, хорижий шериклар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ҳамда экспортни диверсификация қилиш бўйича бажарилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, янги бозорларни очиш ва ташқи савдо механизмларини соддалаштириш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: