USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Президенти Тўқаевни табриклади

114 марта
Ўзбекистон Президенти Тўқаевни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мактуб йўллаб, мамлакатнинг янгиланган парламенти – Қурултойга сайловлар халқаро стандартлар ва демократик тамойиллар асосида муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ушбу тарихий воқеа Қозоғистон сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва парламент ролини сезиларли даражада кучайтиришда янги босқични бошлаб берганини таъкидлаган.

Сайловларда фуқароларнинг фаол иштироки Қосим-Жомарт Тўқаев раҳбарлигида амалга оширилаётган, Қозоғистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш, унинг халқаро майдондаги нуфузи ва таъсирини янада оширишга қаратилган кенг кўламли конституциявий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин тасдиғи экани қайд этилган.

Ўзбекистон Президенти мамлакатда кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари билан боғланган қардош қозоқ халқи заминида бугун амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларнинг юксак натижаларидан самимий мамнун эканини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик икки дўст мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари руҳида янги сифат босқичига кўтарилишига ишонч билдирилган.

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаевга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонда кенг кўламли модернизация амалга оширилаётганини айтиб, бўлажак Қурултой сайловларини мамлакат учун энг муҳим воқеалардан бири деб атаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: