USD: 11,818 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,119 so'm CNY: 1,758 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,217 so'm USD: 11,818 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,119 so'm CNY: 1,758 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,217 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган – Саида Мирзиёева

22 марта
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган – Саида Мирзиёева

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган ва бу илиқлик халқларнинг бир-бирига чексиз меҳр-оқибатида доим сезилиб туради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Куни кеча юртимизга ташриф буюрган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бошчилигидаги олий мартабали меҳмонларимизни ва уларнинг оила аъзоларини катта эҳтиром билан кутиб олдик.

Мамлакатларимиз ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган. Бу илиқлик нафақат расмий алоқаларда, балки халқларимизнинг бир-бирига чексиз меҳр-оқибатида доим сезилиб туради. Тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиздаги муштараклик бугун инфратузилмадан то инвестицияларгача — кўплаб соҳалардаги янги қўшма лойиҳалар кўринишида янада бойимоқда”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, ушбу ташриф кўп қиррали алоқалар тарихида яна бир муҳим саҳифани очган. Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланди ва ушбу ҳужжатнинг номиёқ бугун Ўзбекистон ҳамда Озарбайжонни боғлаб турган ришталарнинг туб моҳиятини аниқ ифодалайди.

“Озарбайжонлик дўстларимизни Ўзбекистонда кўришдан ҳар доим хурсандмиз. Ҳамиша бағрини очиб сизни қарши оладиган диёримизга хуш келибсиз, азиз қардошлар!” дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда озарбайжонлик мавқедоши Илҳом Алиев билан тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди. Абадий дўстлик тўғрисидаги тарихий шартнома ва салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди, қатор қўшма лойиҳаларга старт берилди. Етакчилар икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Ташриф доирасида Озарбайжон Президенти Янги Тошкент лойиҳаси билан танишди. Давлат раҳбарлари Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини очиш ва Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғини барпо этиш ишларини бошлаш маросимларида иштирок этди.

Кеча, 24 август куни саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари рафиқалари билан қадимий шаҳарнинг тарихий обидаларини томоша қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: