USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳиндистон Ўзбекистонга гўштни “ҳалол” сертификати билан жўнатади – Иброҳим Абдураҳмонов

122 марта
Ҳиндистон Ўзбекистонга гўштни “ҳалол” сертификати билан жўнатади – Иброҳим Абдураҳмонов
Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 463 млн доллар ажратилади

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 463 млн доллар ажратилади

Ўзбекистон Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтиради ва ушбу мамлакатдан гўшт “ҳалол” сертификати билан олиб келинади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

Абдураҳмоновнинг билдиришича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачилик ва озиқ-овқат йўналишидаги ҳамкорлик кенгайган. Ҳиндистондан нисбатан арзон гўшт маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишда қўшма корхоналар ташкил этилган.

Хусусан, Ҳиндистоннинг “Алана” компанияси билан келгуси йилларга мўлжалланган йирик режалар ишлаб чиқилмоқда. Маҳсулот хавфсизлиги ва ҳалоллик импортда асосий талаблардан бири бўлади. Ҳиндистонда гўштни тайёрлаш ва сўйиш жараёнларида Ўзбекистон мутахассисларининг иштироки ҳамда халқаро ва ҳалол сертификатларини таъминлаш бўйича келишувларга эришилган.

Вазирнинг айтишича, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат корхоналари гўштни ўша жойда тайёрлаб, кейин экспортини йўлга қўйиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилнинг январь-июнь ойларида хориждан 359,5 млн АҚШ долларлик 72 минг тонна мол гўштини импорт қилган.

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар қуйидагилар бўлган:

  • Ҳиндистон – 33,9 минг тонна;
  • Беларусь – 19,6 минг тонна;
  • Қозоғистон – 10,6 минг тонна;
  • Покистон – 4 минг тонна;
  • бошқа давлатлар – 4 минг тонна.

Шу тариқа, Ўзбекистон бозоридаги мол гўшти импортининг асосий қисми Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: