USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Мўғулистон гўштининг асосий харидорларидан бири бўлди

69 марта

Ўзбекистон Мўғулистон гўштининг асосий харидорларидан бири бўлди

Мўғулистон гўшт ва гўшт маҳсулотларининг асосий қисмини Ўзбекистон, Хитой, БАА, Қатар, Қозоғистон ва Вьетнамга экспорт қилди. Бу ҳақда мамлакат Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги маълум қилди. 
Қайд этилишича, 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида Мўғулистон 18 100 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга кам.
Вазирлик баёнотида таъкидланишича, қўй ва эчки гўшти мамлакат гўшт экспортининг 63 фоизини ташкил этган. Мазкур даврда гўшт маҳсулотларининг асосий қисми Хитой, БАА, Қатар, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Вьетнамга экспорт қилинган.
Маълумот учун, Мўғулистонда чорвачилик иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг кўчманчи аҳолиси (тахминан 40 фоизи)нинг турмуш манбаи ҳисобланади. Бироқ оғир ва узоқ давом этувчи қиш туфайли ҳар йили кўплаб кўчманчи чорвадорлар чорвасидан айрилади, бу эса уларнинг яшаш шароитига салбий таъсир кўрсатади.
Мўғулистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб мамлакатда 57,6 миллион бош чорва мавжуд бўлган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: