USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жамоат хавфсизлиги учун кадрлар тайёрлаш тизими ўзгаради

83 марта
Жамоат хавфсизлиги учун кадрлар тайёрлаш тизими ўзгаради

2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда Президенинг жорий йилнинг 26 августдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, университетнинг бакалавриат бўйича йиллик қабул квотаси кундузги таълим шаклида 600 нафаргача курсант, масофавий таълим шаклида эса 300 нафаргача тингловчи этиб белгиланади. Уларнинг 75 фоизи Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлашга йўналтирилади.

Ички ишлар вазирлиги тизими учун кадрлар тайёрлашда қабул квоталари ва мутахассисликлар тақсимоти ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади. Бу масала Президент Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти билан келишилади.

Шунингдек, университетда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия учун “Юриспруденция” йўналишида кадрлар тайёрланади.

Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва қўриқлаш фаолияти йўналишлари бўйича таълим берилади. Масофавий таълимда эса “Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланади.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ва Миллий гвардияда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йиллик амалий хизмат стажига эга ходимлар ва ҳарбий хизматчилар магистратурада “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича ўқитилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ватан таянчи” аъзолари ва икки республика мусобақаси ғолибларига олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: