USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий Осиё давлатлари ядровий қурол бўйича қўшма баёнот эълон қилди

124 марта
Марказий Осиё давлатлари ядровий қурол бўйича қўшма баёнот эълон қилди

Марказий Осиё давлатлари Яқин Шарқда ядровий қуролдан холи ҳудуд ташкил этиш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг кеча, 8 сентябрь куни эълон қилган қўшма баёнотида маълум қилинди.

Баёнот Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ядровий қуролсизланиш ҳамда ядровий қуролларнинг тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги позицияси баён этилган.

Шунингдек, ядровий қуроллардан фойдаланиш ёки уларни синовдан ўтказиш инсоният учун ҳалокатли оқибатларга олиб келишини таъкидлаган. Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг фикрича, ядровий қуролдан холи ҳудудлар ташкил этиш ядровий қуролларнинг тарқалишининг олдини олиш ва глобал ядровий қуролсизланиш жараёнини кучайтиришнинг самарали воситаларидан биридир.

Бундан ташқари, қўшма баёнотда Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома халқаро ядровий хавфсизлик тизимининг асосий ҳуқуқий пойдеворларидан бири экани қайд этилган.

Ташқи ишлар вазирлари ядровий қуролсизланиш бўйича сезиларли ютуқларга эришилмаётганидан жиддий хавотир билдирган. Шунингдек, қурол-яроғ назорати соҳасидаги муҳим келишувларнинг бекор қилинаётгани ва ядровий арсеналларни модернизация қилиш тенденцияси хавотирли экани таъкидланган.

Шу сабабли улар ядровий қуролланиш пойгасининг олдини олиш учун янги ва текширилиши мумкин бўлган қурол-яроғ назорати механизмларини зудлик билан ишлаб чиқишга чақирган.

Баёнотда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ядровий дастурлар устидан кафолатлар ва мониторинг механизмларини амалга оширишдаги фаолияти ҳам қўллаб-қувватланган. Вазирлар ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этган.

Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ядровий синовларни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг имкон қадар тезроқ кучга киришини қўллаб-қувватлаган. Улар ядровий синовларга қарши халқаро меъёрни сақлаб қолиш ва уни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ғояси дастлаб Ўзбекистон томонидан 1993 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида илгари сурилган. 2006 йил 8 сентябрь куни эса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Семипалатинск шаҳрида Марказий Осиёни ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш тўғрисидаги шартномани имзолаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: