USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди

40 марта
Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди

Бугун, 14 сентябрь куни Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари ва рафиқасини Президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олган.

Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортган. Икки давлат мадҳиялари янграган. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.

Шундан сўнг давлат раҳбари “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирган.

Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига боргани ҳақида хабар берилган эди. Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар кутиб олди. Ўзбекистон етакчисининг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: