USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак – Саида Мирзиёева

54 марта
Кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак – Саида Мирзиёева

Бугун, 17 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балки қарийб бир аср давомида халқимизнинг тарихи, тақдири, орзу-армонлари ва кечинмаларини экранда акс эттирган миллий кино масканидир. Эндиги вазифа – уни замонавий Ўзбекистон кино индустриясининг миллий бренди ва таянч марказига айлантириш.

Бунинг учун кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак. Бундан буён давлат фильмнинг ижодий жараёнига аралашадиган буюртмачи эмас, соҳани ривожлантирадиган ва молиявий қўллаб-қувватлайдиган стратегик ҳамкор бўлади. Хусусий киностудиялар, мустақил продюсерлар ва ижодкорлар эса индустриянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, кинони ишлаб чиқаришдан томошабингача бўлган бутун занжир – молиялаштириш, дистрибуция, прокат, фестиваллар ва экспорт – замонавий талаблар асосида янгиланади. Миллий кино меросини сақлаш, реставрация ва рақамлаштириш тизими кучайтирилади, янги авлод ижодкорларини тайёрлаш ва халқаро тажриба алмашинувига кенг йўл очилади.

Энг муҳими, соҳада профессионал муҳит ва ўзини ўзи бошқариш маданияти шаклланиб, киноижодкорнинг фикри, тажрибаси ва касбий обрўси муносиб қадрланади.

“Ташриф якунида Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда бўлдим. Улкан декорациялар ва ижодий жамоанинг меҳнати менда катта таассурот қолдирди. Ижодий жамоага омад тилайман. Премьерада кўришгунча!” дейди Саида Мирзиёева.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: