USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Андижондаги 30 та маъмурий бино бизнес учун бўшатиб берилади

35 марта
Андижондаги 30 та маъмурий бино бизнес учун бўшатиб берилади

Андижон шаҳридаги 30 та маъмурий бинони кўчириш орқали бизнес учун 13 гектар ер ва 70 минг квадрат метр жой бўшайди. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилишда сўз борди.

Йиғилишда аҳоли даромадлари билан бирга замонавий хизматларга талаб ҳам ортиб бораётгани қайд этилган. Андижондаги давлат ташкилотларини Бобур шаҳрига кўчириш ҳисобига бўшайдиган бино ва майдонлар савдо ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади.

30 та маъмурий бинони кўчириш орқали бизнес учун 13 гектар ер ва 70 минг квадрат метр жой бўшайди. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва камида 20 минг иш ўрни яратиш имконияти бор.

Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа марказлари ва Хонобод шаҳрини ҳам юқори даромадли бизнес ҳудудларига айлантириш вазифаси қўйилган. Уларнинг бош режалари савдо ва хизматларда камида 20 минг иш ўрни яратадиган лойиҳаларга мослаштирилади.

Шунингдек, йиғилишда давлат банкларини мижозлар бизнесини ўстириш тамойили асосида трансформация қилиш зарурлиги таъкидланган. Йил бошидан гаров ёки кафил топа олмаган 35 минг кишига кредит берилмаган. Банклар анъанавий гаров ва бир хил стандарт шартлар билан чекланиб қолмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилган.

Қайд этилишича, энди реал пул оқими, буюртма ва шартномалар, дебиторлик қарзи, товар айланмаси ҳамда бизнес занжирига асосланган комплекс молиявий маҳсулотлар кенг жорий қилинади. Кичик тадбиркорларнинг лидер корхона ёки йирик буюртмачи билан узоқ муддатли шартномаси кредит гарови сифатида қабул қилинади.

500 миллион сўмгача лойиҳаларни кредитлашда бизнес-режа талаб этилмайди. Кредит гаровга эмас, пул оқимига қараб ажратилади. Экспортбоп маҳсулот учун хомашё сотиб олиш кредитларида эса суғурта полисининг ўзи гаров сифатида етарли бўлади.

Тўққизта давлат банкига бир ойда бизнесни ўстиришга кўмаклашадиган 20 та янги банк маҳсулотини таклиф этиш вазифаси қўйилган. Маҳалла банкирлари янги хизматларни аҳоли ва тадбиркорларга тушунтириб боради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: